Жаҳон | 18:41 / 31.07.2017
5382
1 дақиқада ўқилади

Эронда депутат полициячини калтаклади

Эронда парламент депутати полициячини калтаклади, деб хабар бермоқда ISNA агентлиги полиция бошқармасига асосан.

Ҳодиса йўл полицияси ходими парламентарийга Теҳрон аэропортининг махсус зонасига киришга рухсат бермаганидан сўнг содир бўлган.

Полиция ходими шифохонага олиб кетилди, унинг бурни сингани айтилмоқда.

Номи ошкор этилмаётган парламентарий эса Эроннинг ғарбий вилоятларидан биридан депутат бўлиб, унга қарши жиноий иш қўзғатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид