Жаҳон | 21:57
1557
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади 

Эронда марҳум олий раҳбар Али Хоминаий билан видолашиш учун 6 кунлик мотам маросимлари ўтказилади. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.

Фото: Majid Asgaripour / WANA / Reuters

Мотам тадбирлари 4 июл куни Теҳрондаги «Мусалло» мажмуасида бошланади. 5 июлда жаноза намози ўқилади. Пойтахтда, оммавий мотам юриши ҳам режалаштирилган. Маросимлар мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан, Қум ва Машҳадда ҳам бўлиб ўтади. Алоҳида тадбирлар шиалар учун муқаддас саналган Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Олий раҳбар жасадини дафн этишнинг якуний маросими 9 июл куни Машҳадда бўлиб ўтади.

Эроннинг собиқ олий раҳбари Али Хоминаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига биринчи зарбалари пайтида ҳалок бўлган эди. Дастлаб у билан видолашув маросими 4 март куни бўлиб ўтиши ва уч кун давом этиши керак эди. Бироқ, маросим куни Эрон расмийлари тадбир қолдирилганини эълон қилди. Қарор хайрлашишни хоҳловчиларнинг жуда кўплиги билан изоҳланди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид