Ҳиндистонда 14 киши яшинлар уриши оқибатида ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Орисса штатида яшинлар уриши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна олти инсон жабрланди. Бу ҳақда Odisha Sun Times нашри хабар бермоқда.
Штатнинг шимоли-шарқий қирғоқларига кеча кучли пўртана ёпирилди. Энг кўп қурбонлар Бхадрак округида қайд этилди – бу ерда беш киши ҳаёт билан видолашган. Қўшни Баласор ҳамда Кендрапара округларида уч кишидан ҳалок бўлган, беш инсон жабрланган. Шунингдек, Банспал, Ангул ва Сундаргарх округларида ҳам қурбонлар бор.
Ҳиндистонда ҳар йили яшин уришидан юзлаб кишилар ҳалок бўлади. Бу ҳолатларнинг аксарияти муссондан аввалги ва муссон (қишда денгиз томон, ёзда денгиздан қуруқлик томон эсадиган шамол) мавсумида рўй беради. Ҳиндистон метеорология департаменти маълумотларига кўра, 2016 йилда яшин уриши туфайли 415 киши қурбон бўлган.
Мавзуга оид
17:29 / 16.01.2025
Болливуд юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқланди
16:34 / 16.01.2025
Ҳиндистондаги ҳарбий парадда робот итлар иштирок этди
15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
21:39 / 13.01.2025