Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Неймар ўйиндан кейин «Реал» кийим алмаштириш хонасига кириб, у ерда 15 дақиқа ўтказди
«Барселона» ҳужумчиси Неймар Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Реал»га қарши кечган учрашувдан кейин рақиб жамоанинг кийим алмаштириш хонасига кирган. Planeta Deportiva хабарига кўра, у бу ерда 15 дақиқа ўтказган.
Қайд этилишича, 25 ёшли футболчи мадридликлар жамоасидаги ватандошлари Карлос Касемиро ва Марсело билан каталонияликлар клубидан кетаётгани ҳақидаги мавзуни муҳокама қилган. Видеода футболчи кийим алмаштириш хонасидан «Реал» футболкасини кўтариб чиқаётганини кўриш мумкин.
Охирги хабарларга кўра, Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га рекорд даражадаги маблағ эвазига (222 млн евро) ўтмоқда. У 2 август куни Парижда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
16:33 / 30.01.2026
«Реал» яна «Бенфика»га қарши ўйнайди. ЕЧЛ ўтиш босқичига қуръа ташланди
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
14:12 / 28.01.2026