Бухорода йигит унаштирилган қизини рашк қилиб ҳамқишлоғини ўлдириб қўйди
2017 йил 28 июль куни Ромитан тумани, Ҳофизработ МФЙ, Ҳофизработ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган канал бўйида 1996 йилда туғилган М.Адизов яшаш уйида бўлган ошхона пичоғи билан қуролланиб, рашк оқибатида бир кун аввал унаштирилган қизи 1998 йилда туғилган Н.Ғайбуллаевнанинг уйига бориб унга тегажоғлик қилмоқчи бўлган ҳамқишлоғи 1989 йилда туғилган Ф.Самадовнинг олдига келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Ф.Самадовнинг кўкрак қафасига қасддан уриб жароҳатлар етказган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Ф.Самадов олган тан жароҳати билан қариндошлари томонидан Ромитан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий касалхонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Адизов ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024