14:15 / 01.08.2017
109982

«Кун» нигоҳи: Бугунги имтиҳондан фотосуратлар

Фото: Kun.uz

«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси биноларида Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. «Кун» мухбирлари жойларда бўлиб, жараённи ёритишди.

Жорий йилда барча ОТМларга кириш имтиҳонлари анча кучли назорат остига олинди. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетига имтиҳон жараёнида текшириш, кузатиш ва назорат ишларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари, ички ишлар ходимлари, божхона, прокуратура, миллий хавфсизлик хизмати ҳамда университет ходимларидан иборат гуруҳлар жалб қилинган. Абитуриентлар икки тартибда ташқи ва ички назоратдан ўтказилди.

Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларида қатор абитуриентлардан шпаргалка, турли коммуникация алоқалари топилган. Уларга нисбатан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, тест имтиҳонларидан четлаштирилди.

Қуйида Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари тасвирланган фотожамланма тақдим этилади.

Видео: Тошкентдаги тест имтиҳонларида шпаргалка “ови”

Top