Жамият | 21:20 / 01.08.2017
7461
2 дақиқада ўқилади

Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати берган хабарга кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вакиллари мазкур йиғилишда иштирок этишди. Улар қонун лойиҳалари муҳокамаларини катта қизиқиш билан кузатишган.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг муҳокамаси жараёни миллий парламентимиз тарихида илк бор «O’zbekiston» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Жамоатчиликнинг қонун лойиҳалари муҳокамасига бўлган катта қизиқишини инобатга олиб, ушбу қонун лойиҳаларининг энг долзарбларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида  жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинди.

Бунда интернет фойдаланувчилари қуйидаги қонун лойиҳалари юзасидан ўз фикрлари, таклифлари ва тавсияларини билдиришлари мумкин.

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»;

— «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»;

— «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»

— «Ўрмон тўғрисида (янги таҳрири)».

Фикрлар, таклифлар ва тавсияларни йўллаш учун электрон почта манзиллари веб-сайтнинг «ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ» бўлимида кўрсатилган.

Мавзуга оид