Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида авиабазани эгаллаб олганлар устидан суд бошланди
Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтган йилнинг июлидаги ҳарбий тўнтаришга уриниш вақтида “Акинжи” авиабазасини эгаллаб олишда айбланган 486 киши устидан суд бошланди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар қилмоқда.
Исёнчиларнинг штабига айланган “Акинжи” базасидан қирувчилар ва вертолётлар ҳавога кўтарилган бўлиб, улар Туркия парламенти ва Анқарадаги бошқа стратегик объектларга тўнтаришга уриниш пайтида авиазарбалар берган.
Жараёнда АҚШда истиқомат қилувчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен бош айбланувчи сифатида ўтмоқда. Прокуратура у ва 44 нафар бошқа айбланувчига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини талаб қилмоқда. Таъкидланишича, 461 нафар айбланувчи ҳибсда, 18 нафари мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тушунтириш хати ёзиб берган, етти нафари эса – қидирувда.
Анқарадаги суд биноси ёнида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. У ерда айбланувчиларга қаттиқ жазони талаб қилиб намойишчилар гуруҳи йиғилди. Полиция улардан суд биносидан узоқроққа боришни талаб қилган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
22:21 / 29.06.2026