Жамият | 18:50 / 02.08.2017
6462
1 дақиқада ўқилади

Яшнободда “iPhone 5S”ни қўнғироқ қилиш учун олиб, "қуённинг расмини чизган" шахс ушланди

Жорий йилнинг 25 июль куни Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “iPhone 5S” уяли телефонидан қўнғироқ қилиб олишни илтимос қилиб, телефонини олиб қуённинг расмини чизиб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яшнобод туманида 25 июл куни соат 14.00да 1985 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан судланган, Шайхонтоҳур тумани, Сузукота кўчасида яшовчи М.А., Авиасозлар 2-41-161да жойлашган фотостудияда, 1984 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи А.С.га тегишли 300 АҚШ долларлик “iPhone 5S” уяли телефонини қўнғироқ қилиб олиш учун олиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланди.

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Мавзуга оид