Фан-техника | 11:46 / 02.08.2017
12471
2 дақиқада ўқилади

Ford Mustang GT’ни шовқинсиз бошқариш имкони пайдо бўлди

Ford ихтирочилари автомобиль шовқинини ўчириб қўйиш имкониятига эга янги авлод русумини тақдим этмоқчи. Барчага машҳур Mustang GT спорт туркумидаги автомобилида мавжуд двигателга қўшимча қувват ва овоз кучайтириб берувчи тугмача янги русумдаги Ford Mustang GT​ 2018 бунинг аксини бажаради. Биргина тугмачани босиб, машинанинг ташқи шовқинини яримигача сўндирса бўлади. Бу эса ит ва мушукнинг овозидаги фарқ каби яққол сезилади.

Ғоя муаллифи Стивен фон Фостер​нинг қўшнилари унинг Ford Mustang Shelby GT350 машинаси кучли шовқин тарқатаётгани туфайли полицияга арз қилганидан сўнг, автомобилнинг ташқи овозини сўндириш ҳақида ўйлаб қолган. Унинг айтишича, ҳайдовчи хоҳлаган пайти қаршисидаги дисплейда намоён бўлиб турган режимларидан бирини танлаши мумкин. Ford Mustang GT 2018​ соҳиби машинасининг шовқинга нисбатан ишлатиладиган режимини аниқ вақтга қараб режалаштирилиши, бекор қилиш мумкин бўлади. 

Шунингдек, ушбу русумга «Тезкор йўлак» режими ҳам созланмоқда. Бу орқали Ford 4 сонияда тезликни соатига 60 кмгача ошириши мумкин. 

Мавзуга оид