20:55 / 02.08.2017
11396

«Локомотив» ўз сафига нигериялик ҳужумчини қўшиб олди

Фото: Локомотив клуби матбуот хизмати

Тошкентнинг «Локомотив» клуби давралар оралиғида ўз сафини нигериялик футболчи билан тўлдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

«Минск шаҳрида ташкил этилган хориж йиғинида иштирок этган нигериялик ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива йиғин мобайнида бир қатор голлар киритиб, ўзидан ижобий таассурот қолдира олди.

Ҳаракатлари жамоамиз мураббийлар штабига маъқул келган 18 ёшли истеъдод эгаси бугун «Локомотив» билан шартнома имзолади ва «темирйўлчи»га айланди», дейилади клуб расмий сайти баёнотида.

Таъкидлаш жоиз, Олабиран Блессинг Муйива жорий мавсумнинг илк даврасини Молдованинг «Саксан» клуби таркибида ўтказди. «Саксан» сафида 10 та учрашувда майдонга чиққан футболчи бир бор рақиблари дарвозасини ишғол этди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Top