Тошкентда ўзини Хитой фуқароси сифатида таништирган фирибгар ушланди
2017 йилнинг 29 июль куни тахминан соат 09:00ларда муқаддам судланган Баймурат Абраматов Чилонзор тумани ҳудудида, фуқаро Сайёра Исламованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, ўзини Хитой халқ республикаси фуқароси сифатида таништириб, ундан пул эвазига таржимонлик хизмати кўрсатишни сўраган. Шундан сўнг унинг телефонидан қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида, алдов йўли билан С.Исламовага тегишли бўлган «iPhone-4» русумли уяли телефонини қўлга киритган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
19:10 / 13.09.2024