Яшнобод туманидаги поликлиникида ўғрилик қилган аёл ушланди
2017 йилнинг 31 июль куни тахминан соат 14:00ларда Наргиза Эргашева ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган поликлиникада бўла туриб, шу ерда йўлакда фуқаро Надежда Купченко (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) томонидан қаровсиз қолдирилган, ичида 260.000 сўм ҳамда 600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари бўлган ҳамёнини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024