Спорт | 17:05 / 04.08.2017
13073
4 дақиқада ўқилади

Неймар «Барселона» билан видеомурожаат орқали хайрлашди

«Барселона»дан «ПСЖ» сафига бориб қўшилган бразилиялик ҳужумчи Неймар ўзининг қарорини тушунтириб берди ва собиқ клуби, жамоадошлари ҳамда мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

«Мен бугунги кун учун матн тайёрладим. Спортчининг ҳаёти чақирувлардан иборат. Уларнинг баъзилари бизга осонлик билан берилади, қолгани эса қарорларимиздан келиб чиқади. Улар ҳаётимизни ёрқинлаштиради, аммо фаолиятимиз қисқа. «Барселона» мен учун чақирувдан ҳам кўпроқ нарсани англатарди. Бу видеоўйинлар орқали юлдузлар билан ўйнаган бир болакайнинг болалик орзуси бўлганди.

21 ёш пайтимда янги чақирувни бажариш учун Каталонияга келгандим. Клубдаги илк кунларимни ҳозиргача жуда яхши эслайман. Кийиниш хонасида Месси, Вальдес, Хави, Иньеста, Пуйоль, Бускетс ва бошқа юлдуз тимсоллар билан бир бўлганимни ҳеч қачон унутмайман. Клубдан кўра буюкроқ бўлган жамоада ўйнаш учун навбатимни кутганман. «Барселона» Каталониянинг ҳақиқий юзи.

Менда ўзим кўрган энг яхши спортчилар билан тўп тепиш имконият бўлди. Ҳаётимда Мессидан яхшироғини учратмаслигим аниқ. У майдонда ва унинг ташқарисида менга дўст бўлди. Лионель ва Суарес билан бирга эришиш мумкин бўлган барча совринни қўлга киритган триога айландик. Биз унутилмас онларни бошдан кечирдик. Мен шаҳардан кўра каттароқ бўлган жойда яшадим. Барселона ватанимга айланди. Барселона ва Каталонияни яхши кўраман.

Бироқ менга ҳар қандай спортчи каби чақирувлар керак. Ҳаётимда иккинчи маротаба отамнинг қарорига қарши чиқдим. Дада, сизни тушунаман ва фикрингизни ҳурмат қиламан, аммо ўз қароримни қабул қилдим ва мени доимгидек қўллаб-қувватлашингизни истайман. «Барселона» ва Каталония доимо қалбимда қолади, аммо менга янги чақирувлар керак. Янги чўққиларни эгаллаш ва клубга совринлар ютиш учун «ПСЖ» таклифини қабул қилдим.

Аммо менга спортчи сифатида янги чақирув зарур эди. Ҳаётимда иккинчи бор ўз отамнинг хоҳишига қарши бормоқдаман. Ота, мен сизни яхши тушунаман ва қарорингизни ҳурмат қиламан, аммо мен қарорга келдим ва мени худди олдинги пайтларда бўлгани каби қўллаб-қувватлашингизни сўрайман.

«Барселона» ва Каталония ҳар доим менинг қалбимда қолади, аммо менга янги чақирув керак бўлганди. Мен қандайдир янги ютуқларга эришиш, жамоага мухлислар орзиқиб кутаётган совринларни ютишда кўмаклашиш учун «ПСЖ» таклифини қабул қилдим. «ПСЖ» фаолиятимдаги кескин чақирув бўлди, аммо мен бундай синовга тайёр эканимни ҳис қилдим.

«Барселона»нинг ажойиб мухлисларига ва  бирга тўп сурган ўйинларимизда кўп нарса ўргатган жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Энди кетиш вақти келганини юрагимдан ҳис қилдим. «ПСЖ» яқин бир неча йил ичида менинг янги уйим бўлади. Ишончни оқлаш учун тер тўкиб ишлайман ва бу мен учун фахр ва ифтихор бағишлайди. Мухлислар, дўстларим, ҳаётимда ёрдам берган профессионалларнинг қўллаб-қувватлашига инобатга оламан, албатта. Бу жуда қийин қарор, аммо 25 ёшимда уни қабул қилдим», - деган Неймар ўзининг Инстаграм тармоғидаги видеомурожаатида.

Мавзуга оид