Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга яқин турибди
АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф этилган КХДРга қарши санкциялар бўйича резолюция Шимолий Кореянинг экспортдан олувчи даромадини жиддий қисқартиришни назарда тутади. Бу ҳақда Associated Press ҳужжатга асосан хабар бермоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибидан бўлган дипломатнинг агентликка тушунтиришича, гап Шимолий Корея минераллари ва денгиз маҳсулотларининг ҳар йили 1 млрд долларлик қийматга эга экспортига тақиқ ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, КХДР ўтган йилда экспортдан умумий ҳисобда 3 млрд доллар олган.
Шунингдек, ҳужжат лойиҳаси Шимолий Корея компаниялари билан қўшма корхоналар ташкил этиш ва ҳозирда бор бўлганларга янги хорижий сармоялар йўналтиришга тақиқ қўйишни назарда тутади.
Лойиҳа бўйича овоз бериш 6 август куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:33
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026