Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги энг йирик университетлардан бирида ўзбек тили ва маданияти хонаси очилди
Ҳиндистондаги Жомия Миллия Исломия Университетида ўзбек тили ва маданияти хонаси очилди, деб хабар бермоқда “Жаҳон” АА.
Хона халқ-амалий санъати буюмлари, фотосуратлар билан безалган бўлиб, улар Ўзбекистоннинг кўп асрлик маънавий-маданий бойлиги ва мамлакатнинг ҳозирги қиёфасини очиб беради.
Университет талабаларига ўзбек тилидаги китоблар, брошюралар ва турли адабиётлар, Ўзбекистон ҳақидаги журналлар ҳамда ахборот материаллари тақдим этилган.
Университетнинг халқаро тадқиқотлар Академияси раҳбари профессор Рашми Дораисвамининг таъкидлашича, ўзбек хонаси талабаларни Ўзбекистоннинг ноёб маданияти билан янада яқиндан танишиш имконини беради.
«Бу жуда ўз вақтида қўйилган қадам, сабаби сўнгги вақтларда университет талабалари ўртасида ўзбек тили ва Ўзбекистон маданиятини ўрганишга бўлган қизиқиш анча ортди», - деди у.
Ўзбек тили ўқитувчиси профессор Шоҳид Таслимнинг айтишича, ушбу ўқув юрти Ҳиндистондаги ўзбек тили ўқитилаётган ягона ўқув муассасаси ҳисобланади. Жорий йилда ўзбек тили курсларига тахминан 30 талаба рўйхатдан ўтди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
08:34 / 19.05.2026