Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда 202 нафар совет аскари қолдиқлари қайта дафн этилди
Эстониянинг Синимяэ шаҳридаги биродарлик қабрига собиқ Иттифоқнинг 202 нафар аскари қолдиқлари қайта дафн этилди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, совет аскарларининг қолдиқлари Kamerad клуби қидирувчилари томондан топилган. Қолдиқларни дафн этиш маросимида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ветеранлик ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

"Биз бугун охирги йўлга кузатиб қолаётган бу одамларга ҳаёт эканимиз, ер юзида фарзандларимиз ва набираларимиз яшаётгани учун миннатдормиз. Улар – Европани фашизмдан озод қилганлар ҳақидаги хотирани ёш авлодга топширишимиз керак", деб айтган россиялик ватандошлар ташкилоти раҳбари Григорий Растегаев.

Маросимда россиялик дипломатлар, жумладан Россиянинг Нарва шаҳридаги бош консули вазифасини бажарувчи Екатерина Андриевская, консул-маслаҳатчи Владимир Малишев, атташе Александр Шматков иштирок этганлар.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026