23:14 / 07.08.2017
16404

iPhone 8 смартфонининг бош функцияси тасодифан ошкор қилинди

Фото: REUTERS/Aly Song

Янги iPhone 8 смартфони инсон юзини таниш имкониятини олади. Бундай фикрга Apple’нинг янги прошивкасини (микродастур) ўрганган мутахассислар келишди. 

Технология Pearl ID деб ном олган ва бармоқ изи сканери Touch ID’нинг ўрнига келади. Шу тариқа, агар смартфон эгаси унинг ёнида бўлса, қурилмани блокдан чиқариш мумкин бўлади. Агар бу одам бегона бўлса, қурилма блокдан чиқмайди. Бундан HomePod ақлли карнайининг дастурий қисмини ўрганиш вақтида мутахассислар томондан топилган дастурнинг com.accessibility.resting.pearl.unlock қатори дарак бермоқда.

Янги функция мустақил ишлаши ёки Touch ID’га қўшимча бўлиши мумкин.

Top