Иқтисодиёт | 16:40 / 15.10.2017
17799
1 дақиқада ўқилади

iPhone X'нинг зарядсиз ишлаш вақти барча смартфонларни ортда қолдиради

Фото: appleinsider

iPhone X смартфонининг Apple расмий сайтида тақдим этилган техник хусусиятлари қурилманинг узоқ вақт давомида автоном ишлай олишидан далолат бермоқда. 

Таъкидлаш жоизки, янги iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонлари бир марталик заряддан ишлаш вақти iPhone 7'нинг автоном фаолияти билан бир хил эди - 10 соат ва 35 дақиқа. Apple'нинг янги флагмани эса бу смартфонлардан бир неча соат кўпроқ ишлай олади. 

Гап шундаки, iPhone 8 1821 мАс сиғимли батареяга эга, iPhone X эса 2 716 мАс'ли аккумуляторга эга. 

Таъкидлаш жоизки, iPhone X катта ва ёрқин дисплейга эга бўлиб, у катта миқдорда энергия истеъмол қилади. Шу боис қурилманинг ишлаш вақти батарея сиғими ошишига пропорционал ўсмайди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид