Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги ЙТҲда жароҳат олган ўзбекистонликларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
3 август куни Қирғизистон Республикасининг «Иссиққўл - Бишкек» автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида турли даражадаги тан жароҳатлари олган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида расмий маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра 5 август куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий самолёти Тошкент шаҳридан учиб Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Тамчи шаҳридан жабрланган фуқароларни пойтахтга олиб келди.
Сўнгра жабрланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди ҳамда улар компьютер томографияси, рентген, УЗИ, лаборатория текширувларидан ўтказилиб, малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.
ФВВ жабрланганларнинг ҳозирги вақтдаги аҳволи ҳақида қуйидаги маълумотни берди:
2006 й.т. Игор Орлов, операция қилинган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.
2006 й.т. Вероника Орлова, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.
1976 й.т. Елена Орлова малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.
1952 й.т. Людмила Объедкова, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.
1969 й.т. Жанна Хан, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва палатага ўтказилган, аҳволи яхшиланмоқда.
2004 й.т. Яна Ли, малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхши бўлганлиги учун уйига жавоб берилган.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
18:16 / 27.02.2026