Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат котиби Шимолий Кореяга нисбатан босимни ошириш учун Таиланддан фойдаланмоқда
Бугун, 8 август куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Рекс Тиллерсон расмий Бангкок вакиллари билан учрашди. Икки томон ўртасида олий даражадаги учрашув 2014 йили Таиландда амалга оширилган давлат тўнтаришида АҚШнинг «қўли» борлиги гумон қилинганидан бери илк бор ўтказилмоқда.
Давлат котибининг асосий мақсади жануби-шарқий Осиё мамлакатларининг Шимолий Кореяга нисбатан босимни янада оширишга ундашдан иборат. Тиллерсоннинг Тинч океани ва жануби-шарқий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Сьюзан Торнтон журналистларга берган маълумотига кўра, айни пайтда Шимолий Кореянинг етакчи компаниялари Таиландда фаол ишлаб келмоқда.
Таиланд ҳукумати ушбу учрашувга қадар, БМТ томонидан расмий Пхеньянга нисбатан қабул қилинган янгиланган иқтисодий санкцияларни қўллаб-қувватланишини билдирган эди. Эндиликда америкалик юқори даражадаги давлат мулозими Бангкокнинг янада кўпроқ КХДРдан қочиб келаётган муҳожирларни қабул қилишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 30.04.2026
Бедарак кетган футбол жамоаси – ғорда қамалиб қолган болалар қандай қутқарилганди?
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
11:03 / 19.03.2026