Спорт | 17:17 / 08.08.2017
10560
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» делегацияси Коутиньо трансферини якунлаш учун Англияга келди

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин вақтлар ичида «Барселона» аъзосига айланади.

Sport.es хабарига кўра, айни вақтда каталонияликлар вакиллари - клуб бош директори Оскар Грау бошчилигидаги делегация ушбу футболчи трансфери бўйича ишларни якунлаш учун Англияда бўлиб туришибди.

Трансфер қиймати — 90 миллион евро ва бонуслардан иборат (жами 130 миллион евро). «Барса» шу ҳафтадаёқ Коутиньони ўз футболчиси сифатида таништиришни истамоқда.

Бундан аввалги хабарларда, 25 ёшли хавбек каталонлар клубига ўтишга рози бўлгани ва энди клуб раҳбарияти розилигини олиш талаб этилиши ҳақида айтилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид