18:04 / 08.08.2017
10885

Медведев 2008 йилдаги ҳодисалар ҳақида: «Россия ўз фуқароларини ҳимоя қилишга ҳар доим тайёр»

Фото: РИА "Новости"

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2008 йилнинг 8 август Жанубий Осетияда юз берган ҳодисаларга 9 йил тўлиши муносабати билан ўша воқеаларни эслаб ўтди. Унинг маълум қилишича, тинчликка мажбурлаш бўйича амалиёт қонун асосида ўтказилган, бошқачасига йўл тутиш мумкин ҳам эмасди.

«Очиғини тан оламан, 2008 йилнинг 8 августига қадар 21 асрда кимдир «Дўллар»дан ўз уйларида ухлаб ётган қариялар, аёллар ва болаларни ўққа тутиши мумкин эканини тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмасди. Бироқ, афсуски, бугун бизда бу борада жуда шафқатсиз мисоллар бор. Бир нарсага шубҳа бўлиши мумкин эмас – Россия ҳар доим ўз фуқароларини ҳимоя қилишга тайёр», - дея ёзди Медведев Facebook’да.

Унинг сўзларига кўра, «тинчгина ухлаб ётган Цхинвалга, рус тинчликпарварларига ҳужум Грузиянинг ўша пайтдаги раҳбарияти томонидан разиллик билан ташкил этилган ва амалга оширилган».

Аввалроқ Грузия парламентининг собиқ раиси Нино Буржанадзе 2008 йилдаги урушни Саакашвили бошлагани ҳақида маълум қилганди.

Top