Жамият | 20:25 / 09.08.2017
11358
2 дақиқада ўқилади

Спикер: Вагонларга тош отганлар жазоланиши керак

2017 йил 9 август куни Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекистон темир йўллари: янги лойиҳалар ва замонавий хизмат” мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ойбек Худойқулов ва Даврон Деҳканов, Ангрен-Поп лойиҳаси бошлиғи Наврўз Эркинов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Тошпўлат Матибаев спикер сифатида ОАВ вакилларининг саволларига тўғридан-тўғри жавоб беришди. 

Мулоқот чоғида Халқаро Пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев темир йўл қатнови чоғида рўй берадиган айрим кўнгилсиз воқеалар - яъни ёшларнинг поездга тош отиши ва бунинг натижасида айрим йўловчиларга жароҳат етказилиши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу масалани ҳал этишда амалга оширилаётган ишлар бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Тошпўлат Матибаев маълумот бериб ўтди. 
Спикернинг сўзларига кўра, ҳозирда ёшларнинг темир йўл поездарига нисбатан маданиятини шакллантириш муҳим ўрин тутади. 

"Германиядаги вагонларга тош отган ёки поездларга зарар келтирган йўловчиларга нисбатан жарима солинади. Шу ўринда қонунчиликка қўшимча ўзгартиришлар киритишни, йўловчилар ҳаракатини тартибга солувчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилишини тавсия қиламан. Бундай номақбул ишларни амалга оширган ёшларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилмаса, тушунтириш ишлари олиб борилмаса, улар инсонлар соғлиғига қанчалар хавф солаётганини тушуниб етмайди", дея қайд этди Тошпўлат Матибаев.

Мавзуга оид