Ўзбекистон | 13:10 / 10.08.2017
6825
1 дақиқада ўқилади

Дипломатик паспорт эгалари Кувайтга визасиз борадиган бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукумати ва Кувайт ҳукумати ўртасидаги дипломатик паспортлар эгаларининг визасиз бориши тўғрисидаги келишувни тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 9 август куни тегишли қарорни имзолади.

Бундан ташқари, ҳужжат билан икки давлат ҳукуматининг олий таълим ва илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги келишуви тасдиқланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси кўрсатилган халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун лозим бўлган давлат ичидаги жараёнларни бажаргани ҳақида тегишли билдиришнома юбориш вазифаси топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид