20:54 / 10.08.2017
33141

Ижтимоий тажриба: "Ҳамён" операцияси (видео)

Пул сиз учун нима? Ўз меҳнатингиз эвазига келган пуллар билан шунчаки кўчада ётган ҳамён ўртасида фарқ борми? Uzreport TV пойтахт кўчаларида шунга доир ажойиб тажриба ўтказди ва ўзининг Facebook'даги саҳифаси орқали ушбу видеони тақдим этди. 

Мазкур лойиҳа ўзбекистонликларнинг атрофдагиларга нақадар бефарқ эмаслиги ҳамда ундан олинган натижаларни хорижда ўтказилган худди шундай ижтимоий тажрибалар билан таққослаш мақсадида йўлга қўйилган. 

Видеода "қаҳрамон"нинг ҳамёни "тасодифан" тушиб қолиши ва бунга атрофдаги кишиларнинг муносабатлари акс этган. 

Таъкидлаш жоизки, бу ижтимоий тажриба 100 фоиз ижобий натижа кўрсатган. Шуниси қизиқки, ҳатто ҳамён узоқ вақт ерда қолиб кетса ҳам, йўловчилар уни олишмаган. 

Top