Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» ва «Барселона» яна бир футболчи учун рақобат қилади
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле «Реал» трансфер қилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида турибди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Мадрид клуби «Монако»дан Килиан Мбаппени трансфер қилиш бўйича келишувга эриша олмаяпти, шу туфайли жамоа эътиборини Дембелега қаратиши мумкин.
Бундан ташқари, «Реал» раҳбарияти «Барселона»ни трансферлар борасида яна бир бор доғда қолдиришни истамоқда.
Қайд этиш керакки, бу ёзда Мадрид жамоаси каталонияликлар клуби ҳам даъвогарлик қилган Тео Эрнандес ва Дани Себальосни қўлга киритди.
Охирги хабарларга кўра «Боруссия» Дембелени 150 миллион еврога баҳолаган. Уни Неймарга ўринбосар сифатида кўраётган «Барселона» эса бунча тўламоқчи эмас. Клубдагилар у кетмоқчилиги ҳақида раҳбариятга ўзи маълум қилиши ва шу орқали нарх тушишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
05:35 / 18.03.2026
«Сити» турнирни тарк этди, Лиссабонда камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026