Ўзбекистон | 17:18 / 11.08.2017
19383
2 дақиқада ўқилади

Халқ банки бошқаруви раисига 3 нафар ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига биноан Халқ банки бошқаруви раисига 3 нафар ўринбосар тайинланди.

Тоҳиржон Раҳмонов Вазирлар Маҳкамасининг 597-сонли қарорига мувофиқ акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Халқ банкининг Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тоҳиржон Раҳмонов 1981 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

Низомиддин Аббосов Вазирлар Маҳкамасининг 599-сонли қарорига биноан акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Халқ банки Иқтисодий таҳлил департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Низомиддин Аббосов 1977 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йил Тошкент молия институтини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатган.

Ғуломжон Полвонов Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори билан акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Халқ банкининг Пул муомаласи ва касса операциялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ғуломжон Полвонов 1979 йил Наманган вилояти, Норин туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Мавзуга оид