Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг бешинчи авлоддаги қирувчиси Су-57 деб номланди
Фото: РИА "Новости"
Россия ҳарбий-космик кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёвнинг маълум қилишича, бешинчи авлоддаги янги қирувчи Су-57 номини олди, деб хабар бермоқда «Звезда» телеканали.
«Самолёт худди бола туғилганидан сўнг исм олгани каби, янги ном билан аталди. Су-57 – энди биз уни шундай атаймиз», - дея маълум қилди Бондарев.
Аввал самолёт заводдаги индекс бўйича Т-50 деб аталган.
Су-57 – Россиянинг бешинчи авлоддаги қирувчиси бўлиб, Сухой конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилди.
Таъкидланишича, Су-57 бўйича маълумотнинг катта қисми махфийдир. Унинг баъзи жиҳатлари ошкор этилган, холос: самолёт энг янги борт электроникаси, радарга эга, қирувчи учувчилари янги парвоз костюми ва бош кийимига эга бўлади.




Мавзуга оид
09:20
Axios: Куба Россия ва Эрондан жанговар дронлар сотиб олган
12:53 / 17.05.2026
Россия бўйлаб оммавий дронлар ҳужуми: Москвада 3 киши ҳалок бўлди
09:34 / 16.05.2026
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
08:43 / 16.05.2026