Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон шаҳрида қурилаётган кўприк Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади
Халқаро Пресс-клубнинг «Сайёр Пресс-клуб» лойиҳаси водий вилоятларидан бири, Фарғона вилоятида давом этмоқда. Унда иштирок этаётган мутасадди раҳбарлар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ўзини қизиқтирган масалалар бўйича фикрларини алмашмоқда. Шулардан бири, икки йилдан бери қурилиши якунланмай келинаётган Қўқон шаҳри марказий буюм бозори яқинидаги кўприк масаласи бўлиб, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу тўғрисида маълумот берди.
«Қўқон шаҳридаги ушбу кўприк қурилиш лойиҳаси узоқ вақт давомида тайёрланди. Кўприкни 2018 йил Наврўз айёми арафасида фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Қурилишнинг барча молиявий ва техник жиҳатлари ўйлаб чиқилган бўлиб, ечимини ҳозирлаб қўйганмиз», дейди у.
Бундан аввал, Кун.uz'да ёритилган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги айрим ҳудудларда йўлнинг сифатсиз ҳолатда эканлиги, йўл қатнови аҳолига қийинчилик туғдириши акс этган мақолаларнинг амалий ечими ҳақида хабар берилган.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
15:27 / 10.03.2026