09:19 / 14.08.2017
3990

1,5 млн сўмлик спорт велосипедини ўғирлаган йигит ушланди

Оққўрғон тумани ИИБга жорий йилнинг 26 июль куни Оққўрғон туманида яшовчи 1959 йилда туғилган Холмуҳаммад Латипов (исм-шарифлари ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 15 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйи ҳовлисидан нархи тахминан 1.500.000 сўм бўлган 1 дона спорт велосипедини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи 1999 йилда туғилган Олим Қобулов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Олим Қобуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли 169-моддаси билан 2-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top