Жамият | 13:05
5167
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси велосипедни уриб юборди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипед ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 феврал куни соат 18:00 ларда Чилонзор туманидаги ТҲАЙ–Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 1969 йилда туғилган Ю.А. бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги велосипед билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов давом этмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча йўл ҳаракати қатнашчиларини қоидаларга риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмаслик ҳамда чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликка чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид