Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликларнинг 45 фоизи Тереза Мэйнинг эрта истеъфосини хоҳламоқда
Independent нашри томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, британияликларнинг қарийб ярми мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг сиёсатидан норози.
Таъкидланишича, сўровда қатнашганларнинг деярли ярми у ўз лавозимида 2022 йилги сайловларга қадар қола олмаслигини билдиришган. Уларнинг фикрича, кўплар Мэйнинг сиёсатидан норози. Респондентларнинг фақатгина 29 фоизи уни ҳокимият тепасида қолишини исташлари ҳақида маълум қилишган бўлса, кишиларнинг 45 фоизи унинг эрта истеъфосини хоҳламоқда.
Иштирокчиларнинг 58 фоизи эса унинг раҳбарлигидан норози эканликларини билдиришган. Респондентларнинг 42 фоизи бош вазир ишидан қониқаётганликларини айтган.
Нашрнинг ёзишича, унинг рақиби, Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин британияликлар орасида машҳур бўлиб қолишда давом этмоқда, унинг оммабоплик рейтинги Мэйдаги 32 фоиз билан таққослаганда 33 фоизлик кўрсаткичга етган.
Аввалроқ мадам Тюссо музейи твиттерда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг мум ҳайкали устида иш олиб борилаётганини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026