Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қрим ҳукумати: Украина махсус хизматлари яриморолда фитна ҳаракатларини режалаштирмоқда
Украина махсус хизматлари Қримда қатор фитна ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қрим ҳукуматининг миллатлараро муносабатлар ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари Заур Смирнов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Унинг сўзларига кўра, ижрочилар сифатида Россияда тақиқланган экстремистик ҳамда диний оқимлар тарафдорларидан фойдаланилиши мумкин.
«Бизнинг ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Украина махсус хизматлари ярим оролда Россияда фаолияти тақиқланган ташкилотлар орқали қатор фитна ҳаракатларини тайёрламоқда», - деган Смирнов.
Унинг таъкидлашича, Украина махсус хизматлари қримликлар орасида норозилик кайфиятини уйғотиш ва уларни пикетларга чиқишга ундаш истагида. Смирнов яриморол аҳолисини бундай фитналарга эътибор бермасликка чақирди.
Аввалроқ Украина Россиянинг Донбасс ва Қримдаги жиноятларини тасдиқловчи ҳужжатларни БМТ судига юборгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:58
Иқтисодий форумнинг илк кунида Петербургга дронлар ҳужум қилди – суратлар
12:19
Белгиядан Россияга бемор отасини кўриш учун келган шахс «давлатга хиёнат»да айбланиб, 16 йилга қамалди
08:48
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
08:35