Жаҳон | 07:34 / 15.08.2017
8582
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Трампнинг таҳдидларидан сўнг ҳарбий машғулотлар ўтказишга кўрсатма берди

Венесуэла президенти Николас Мадуро 14 августда бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий машғулотлар ўтказилиши қарорини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентилиги хабар бермоқда.     

“26 августдан 27 августгача бутун мамлакат бўйлаб мудофаа бўйича миллий ҳарбий машғулотлар ўтади», деб айтган Мадуро Каракасда тарафдорлари олдидаги нутқида.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэладаги инқирозни ҳал қилишнинг турли вариантларини, жумладан қуролли кучлар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид