Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бугун инфратузилмани яхшилашга доир янги лойиҳани имзолайди
АҚШ президенти Доналд Трамп бугун, 15 август куни мамлакат инфратузилма лойиҳаларига рухсат бериш ҳамда атроф-муҳит шароитига таъсир ўтказувчи субъектларнинг ҳисобдорлигини ошириш бўйича янги буйруққа имзо чекади.
Президент лойиҳа муҳокамаси ўтказилиши белгиланган Нью-Йорк шаҳридаги Trump Tower биносига ташриф буюриб, шу ерда нутқ сўзлаши кутилмоқда. Кўчмас мулк савдоси ва тармоқлари ортидан миллионлаб пул топган Доналд Трамп сайловолди кампанияси пайтидаёқ ички инфратузилмани яхшилаш унинг бош мақсади эканини таъкидлаган эди.
Эндиликда мамлакат раҳбари шаҳарлардаги ҳаво шароитини яхшилаш ишлаб чиқилган, умумий қиймати 1 триллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг 1/5 қисмини давлат ҳиссадорлиги ҳисобига амалга оширмоқчи. Июнь ойида нутқ сўзлаган Трамп шундай деган эди: "Шаҳар шароитида яшаш учун барча имкониятларни ишга солиб, инфратузилмани яхшиламоқчи бўлсак ҳам, бино қурилиши, қайта таъмирлаш ва рухсатномалар олиш учун кўп вақт талаб этилади".
Мавзуга оид
17:02
Тарихий қалъа эгалланиши ва Эроннинг норозилиги. Ливанда нималар бўлмоқда?
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
18:08 / 01.06.2026