Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
Фото: AAP
Австралиянинг “Бир миллат” ўнг партияси етакчиси Полина Хэнсон сенат йиғилишига қора паранжида (бурқа) келди. У бу кўриниши билан юзни беркитувчи диний либосларни миллий хавфсизлик мақсадида тақиқлашни талаб қилган. Сиёсатчининг фикрича, бундай либослар аёлларга иш топишда ва жамиятнинг бир қисмига айланишда халақит беради.
Бош прокурор Жорж Брэндис Хэнсонга бу “масхаромуз қилмиши” учун огоҳлантириш берган ва у Австралиянинг ярим миллион мусулмонлари ҳиссиётларини ҳақоратлаганини айтган. У, шунингдек, сенат бурқа ва ҳижобларни тақиқламоқчи эмаслигини айтган. Унинг бу гаплари сенат аъзолари томондан олқишланган.
Брэндиснинг айтишича, у бош прокурор сифатида бош вазирлар ва миллий хавфсизлик хизматлари билан ишлаган ва улар мусулмон жамоаси билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаб келишади.
“Бу жамоа устидан кулиш, уни бурчакка тақаш, уларнинг диний либослари устидан мазах қилиш – бу даҳшатдир, шу сабабли қилган ишингиз устида бир ўйлаб кўришингизни сўрайман”, деб айтган бош прокурор.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026