Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ирландия молия вазири Паскаль Донохью мамлакат ҳукумати Apple компаниясидан тўланмаган солиқларни талаб қилмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри хабар бермоқда.
2016 йилда Еврокомиссия Apple Ирландия ҳукумати ёрдамида Европа Иттифоқига 14,5 млрд долларлик солиқ ва солиқларни тўлашдан бош тортганлик учун фоизларни тўлаши кераклиги ҳақидаги қарорни чиқарган.
Еврокомиссия терговига кўра, корпорация 2003 йилдан 2014 йилгача Ирландиядаги ноқонуний солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, Европадаги даромадларидан 1 фоиз, баъзи пайтларда эса бор-йўғи 0,005 фоизгина солиқ тўлаган.
Донохьюнинг айтишича, Apple наф кўрган қоидалар барча учун умумий бўлган, корпорация билан махсус келишувлар бўлмаган.
“Биз қолган барча учун солиқ йиғувчи давлат эмасмиз”, деб айтган Донохью.
Унинг таъкидлашича, Apple фойдаланган қоидалар Европа ва Ирландия қонунчилигини бузмаган.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026