Спорт | 22:10 / 17.08.2017
7317
1 дақиқада ўқилади
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суареснинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бу хабарни каталонияликлар расмий сайти ҳам тасдиқлади.
Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, Суарес ўнг оёқ тиззасидан жиддий жароҳат олган ва эндиликда унинг тикланиши учун тўрт ҳафта муддат талаб қилинади. Натижада уругвайлик футболчи Испания чемпионатининг «Бетис», «Алавес», «Эспаньол» ва шунингдек, катта эҳтимол билан «Хетафе»га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.
Шунингдек, жамоа шифокорлари ҳимоячи Жерар Пикенинг жароҳати бўйича ҳам хулоса беришган. Пикенинг чов қисмидан олган жароҳати унчалик жиддий эмас ва у «Бетис»га қарши учрашувгача сафга қайтиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
14:33 / 30.07.2023
Суарес 2024 йилдан Месси билан яна бир жамоада ўйнайди
23:08 / 31.12.2022
Луис Суарес – «Гремио» футболчиси
21:42 / 03.11.2021