Жаҳон | 07:31 / 18.08.2017
3357
1 дақиқада ўқилади

Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Фото: РИА Новости

Барселонада 17 август юз берган терактлардан кейин бутун Европа бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳеч ким террорчилар янги ҳужумлар тайёрлаётгани ва агар шундай бўлса, кейинги зарбани қаердан кутиш кераклигини билмайди.

Европа Иттифоқи барча давлатларининг аксилтеррорчилик қўмиталари фавқулодда йиғилишлар ўтказмоқдалар.

Жумладан, Британия полицияси кучайтирилган навбатчиликка ўтказилган.

Охирги икки ҳафта ичида автомобилларда одамлар босилган Францияда хавфсизлик даражаси ҳаттоки муҳокама ҳам қилинмаяпти, бу мамлакат бир йилдан бери фавқулодда вазият шароитида яшамоқда. Аксилтеррорчилик отрядлари дам олишсиз ишламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид