Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонни зиёрат қилди (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрида вилоят фаоллари билан учрашганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонни зиёрат қилди. Бу ерда истиқомат қилувчи Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи бевақт вафот этгани муносабати билан таъзия маросими ўтказилаётган эди.
Юртбошимиз хонадон эгаларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдириб, уларга сабр-тоқат ва бардош тилади. Шунингдек мутасадди раҳбарларга ушбу оилага кўмак бериш топшириғини берди.
"Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш, одамийликнинг энг олий мезонидир" - давлат раҳбарининг ушбу сўзлари ҳозирги кунда Ўзбекистон бўйлаб кенг тарқалиб бормоқда. Президентнинг амалий фаолияти, унинг ташаббус ва ҳаракатларида шу ҳақиқат яққол намоён бўлмоқда.
Бу ҳолат Бекобод шаҳри аҳоли вакиллари билан кечган учрашувда яна бир бор ўз ифодасини топди. Одамлар ўзлари ишонч билдирган давлат раҳбари билан самимий мулоқот, ўз фикр-мулоҳазаларини эмин-эркин баён қилаётгани - инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
21:09 / 08.06.2026
Президент 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришни буюрди
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
20:00 / 08.06.2026