Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
Венесуэла ҳукумати маҳаллий ҳайвонот боғларининг биридан жонзотларнинг йўқолиши ишини тергов қилмоқда. Тахмин қилинишича, бу жонзотлар тановул қилиш мақсадида аҳоли томонидан ўғирлаб кетилган.
Маҳаллий полиция вакили Луис Моралеснинг айтишича, ўтган дам олиш кунлари Венесуэла шимолидаги Маракайбо шаҳри ҳайвонот боғидан иккита пекари (тўнғизга ўхшаган жонзот) ўғирлаб кетилган.
“Бизнинг тахминимизча, улар ейиш учун ўғирланган”, деб айтди полициячи.
Шу билан бирга ҳайвонот боғи бошқарувчиси Леонардо Нуньеснинг айтишича, охирги ҳафталарда ҳайвонот боғидан 10 та жонзот, жумладан буйволнинг ўғирланишини маҳаллий гиёҳвандфурушлар гуруҳи уларни сотиш мақсадида ташкиллаштирган.
“Улар ҳамма нарсани ўғирлашади. Ҳайвонлар ейиш учун ўғирланмаган”, деб айтган Леонардо.
Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, Венесуэлада бир неча ойдан бери давом этаётган иқтисодий инқироз озиқ-овқат етишмаслигига олиб келди, одамларнинг оч қолишларига ва барча ердан егулик қидиришларига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
00:11 / 28.06.2026