Жамият | 12:00 / 19.08.2017
12310
1 дақиқада ўқилади

Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди

Иллюстратив сурат Kun.uz

Яшнобод туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган “Авиакасса” олдида самолётга чипта олиб бераман деб 9.000.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яшнобод туманида 2017 йилнинг март ойида, Авиасозлар-2 даҳасида жойлашган «Авиакасса» олдида, 1987 йилда туғилган, Чилонота кўчасида яшовчи Я.Н., 1977 йилда туғилган, Учтепа тумани, Қашқарий кўчасида яшовчи Б.Н.га Туркия давлати Истанбул шаҳрига самолётга чипта олиб беришни ваъда қилиб, 9.000.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, ушланди.  

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Я.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Мавзуга оид