Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманида фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди
Шайхонтоҳур туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Шайхонтоҳур туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 19 август куни соат 15.10 да, 1984 йилда туғилган, Олмазор тумани, Қора Қамиш 2/1-даҳада яшовчи Т.Н. бир нафар фарзанди учун, 1988 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи К.Ш.га жами 9.661.740 сўм миқдорда алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланиб, ушланди.
Шайхонтоҳур туман ИИБ томонидан фуқаро Т.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси.1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:38 / 01.04.2026