Жамият | 12:06 / 21.08.2017
4943
1 дақиқада ўқилади

Чиноз туманида 3,6 млн сўмни ўғирлаган ишсиз шахс ушланди

Чиноз тумани ИИБга 26 июль куни шу туманда яшовчи, уй бекаси, 1987 йилда туғилган Маҳбуба Олимжонова (исм-шарифлари ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 13 июль куни соат 09.00 лардан 17.00 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйи ертўласидаги алюмин идиш ичидан 3.600.000 сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Чиноз шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1981 йилда туғилган Илхом Зокиров содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ашёвий далил сифатида пуллар олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Илхом Зокировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид