Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландияда автомобиль халқаро аэропортнинг кириш зали эшигига бориб урилди
Исландиядаги Кеблавик халқаро аэропортининг кириш зали эшигига автомобиль келиб урилди. Iceland Monitor шу ҳақида хабар берди.
Воқеа 20 август куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да Исландия пойтахти Рейкьявикдан 50 километр нарида рўй берган. Гувоҳнинг маълумотларига кўра, автомобиль ҳайдовчиси тахминан 20 ёшда. Ҳайдовчининг қоидабузарлиги сабаб полиция унинг кетидан тушган ва йўлини тўсишга муваффақ бўлган. У машинадан қўлларини кўтарганча чиқиб келган, полициячилардан бири унинг ёнига яқинлашганда эса йигит унга ташланиб, зарба берган.
Шундан сўнг у бошқа автомобиль ёнига бориб, ундаги аёл-ҳайдовчини олиб чиққан ва унинг машинасига ўтириб, воқеа содир бўлган жойдан қочишга уринган.
Полиция унинг изига тушган. Натижада у Кеблавик халқаро аэропортининг кириш зали эшигига бориб урилган ва полиция уни қўлга олган.
Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
08:25 / 14.05.2026