Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Аuto.nur.kz сайти мухбири ишончли манбалардан Қозоғистоннинг “АЗИЯ АВТО” автомобилсозлик компанияси ва “GM Uzbekistan” АЖ ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан хабар топди. Маълум бўлишича, катта эҳтимоллик билан Усть-Каменогорскдаги заводда Ravon R2 ва Ravon R4 моделлари йиғилиши мумкин.
Шунингдек, ишлаб чиқарилувчи моделлар қатори янги моделлар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. Асакадаги завод яқин орада бу моделлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириб олади. Қозоғистон билан ишлаб чиқариладиган моделларнинг тўлиқ рўйхати ҳали аниқлаштирилмаган.
Айтиш жоизки, Ravon автомобиллари қозоғистонликларга Uz-Daewoo бренди билан анчадан бери маълум бўлиб келган. Ўзбек автомобиллари Қозоғистон бозорига Ravon бренди билан ўтган йил ёзида чиққан.
Шуни айтиш мумкинки, Қўстанайдаги “СариаркаАвтоПром” автомобилсозлик компаниясида Ravon Nexia R3 модели йиғилмоқда. Бу ерда йилига 3 мингта шундай машина йиғилади. Ишлаб чиқариш қувватини йилига 7 мингта автомобилга етказиш мумкин.
Ravon Nexia R3 Қозоғистонда “УЗАВТО АЗИЯ” компаниясининг дилерлик тармоғи орқали сотилади.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024