Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари қабул қилинди
2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия кун тартиби, жумладан, унинг муҳим қисми ҳисобланувчи икки давлат ҳокимиятларининг қонунчилик органлари ўртасидаги мунтазам алмашинувларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон-Россия Парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.
Учрашувда Россиянинг Муваққат ишлар вакили Вадим Митрофанов иштирок этди.
Мавзуга оид
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49
Полшада украиналик йигит Россия разведкасига ёрдам беришда айбланди
10:17 / 16.07.2026