Фан-техника | 22:00 / 21.08.2017
6594
2 дақиқада ўқилади

Volkswagen электр микроавтобуси савдолари қачон бошланишини маълум қилди

Ҳозирда электр автомобиллар ниҳоятда оммалашмоқда. Улар нафақат экологик тоза транспорт воситалари ҳисобланади, балки юқори технологияларга қизиқувчи истеъмолчиларни жалб қилади. Бу маҳсулотлар уларга қизиқиш катталиги бўйича, эҳтимол, смартфонлар билан тенглашиб олган ва шу сабабли Volkswagen компанияси ўзининг электр микроавтобуси Microbus савдосини бошлаши ҳақидаги хабар энг муҳим технологик мавзулардан бирига айланди.

Калифорния соҳилларидда энг севимли автомобиль ҳисобланган Volkswagen Microbus бозорга электр транспорт воситаси сифатида қайтмоқда. Volkswagen ўз концептинининг I.D. Buzz деб номланган версиясини ишлаб чиқариш бўйича режаларини маълум қилди. Компания янги автомобиль 2020 йилгача сотувга чиқарилишига умид қилмоқда.  

Аввалроқ 2017 йилда Детройт автосалонида намойиш қилинган машина компания 1950- йиллардан 1980-йилларгача Шимолий Америкада сотган микроавтобус вориси бўлади. Ишлаб чиқариладиган янги модель “ясси тумшуқли” оригинал моделдан бироз фарқ қилади, чунки барча батареялар пол остига яширилган бўлади. Тахмин қилинишича, янги микроавтобус Chevrolet Bolt’га жуда ўхшаш бўлади. 

I.D. Buzz оригинал микроавтобус каби юк машина версиясида ҳам тақдим қилинади. Бундай микроавтобус турли бозорларга мўлжалланади.

I.D. Buzz модели Volkswagen’нинг I.D. моделидаги электр автомобили пайдо бўлгандан кейин чиқарилади. Таъкидланишича, янги микроавтобус электр билан қувватлаш ва машинани қўшимча қувватлашга эҳтиёж сезилмайдиган вақт бўйича афзалликларга эга бўлади.

Мавзуга оид