Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик машҳур актёр ва баскетболчи қочқинлар деб қабул қилинди
Интернет фойдаланувчилари орасида 68 ёшли америкалик актёр Сэмюэл Л.Жексон ва 58 ёшли собиқ баскетболчи Мэжик Жонсоннинг Италияда шоппингдан кейин кўчадаги ўриндиқда дам олаётганлари суратлари оммалашмоқда.
Маълум қилинишича, суратларнинг оммалашишига уларга қолдирилган изоҳлар сабаб бўлмоқда. Кўпчилик фойдаланувчилар суратдаги машҳур актёр ва баскетболчини танимай, уларни қочқинлар деб ўйлашган.
Мисол учун, италиялик модель Нина Морич суратга изоҳ бериб, қочқинларнинг Европадаги мушкул тақдири борасида ҳамдардлик билдирган.

“Бизнинг Форте-дей-Марми ёки Милано-Мариттима каби курортларимизда бизнинг 35 евро билан ўриндиқларда тунашига тўғри келаётган қочқинларни кузатиш бу ҳақиқатда аянчлидир”, деб изоҳ берган модель.
Унинг бу сўзларини ўриндиқда ўтирганлар жаҳон юлдузлари эканлигини ва улар оёқлари остида бутиклардан пакетлар турганини пайқамаган фойдаланувчилар ҳам қўллаб-қувватлай кетишган. Ушбу кулгили ҳолат кўплаб нашрлар томонидан муҳокама қилинмоқда. Юлдузларнинг ўзлари эса ушбу мавзу бўйича ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳазиломуз изоҳлар қолдиришган.

Баъзи фойдаланувчилар эса муҳожирлар кунига 35 евро, ойига эса минг евродан кўпроқ пул олишларини билгач, улар нима учун бунчалик Европага интилишларини энди тушунганликларини айтишган.

Мавзуга оид
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026